cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

YURIST MASLAHATI

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Show more
Advertising posts
336 760
Subscribers
-1 17024 hours
+15 4977 days
+28 33230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Даъво муддати жорий қилинмайдиган ҳолатларни биласизми? Даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. Умумий даъво муддати 3 йил ҳисобланади. Шунингдек, айрим турдаги талаблар учун қонунчиликда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин. Даъво муддати қуйидагиларга жорий қилинмайди (163-модда): 🔸шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга; 🔸омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талабларига; 🔸фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга; 🔸жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга; 🔸мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бу бузишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам бартараф этиш ҳақидаги талабларига; 🔸мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талабларга; 🔸қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 86🙈 6👏 5 3
#Бизнес_солиқ Солиқчилар томонидан мол-мулкни хатлаш тартиби Солиқ органининг солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мол-мулкига нисбатан мулк ҳуқуқини чеклашга доир ҳаракати солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги қарорнинг бажарилишини таъминлаш усули сифатида мол-мулкни хатлашдир. Солиқ қарзи бўйича солиқ тўловчиларнинг мол-мулкини хатлаш суд қарорига кўра амалга оширилади. Солиқ тўловчи томонидан солиқ қарзи тан олинган тақдирда, солиқ органи қарори асосида солиқ тўловчининг солиқ қарзи бўйича мол-мулкига тақиқ қўйиши мумкин. Солиқ тўловчининг солиқ қарзи бўйича унинг мол-мулкини хатлаш солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юборилган кундан бошлаб ўн беш календарь кун ичида у томонидан тўлиқ бажарилмаган тақдирда амалга оширилади. Мол-мулкни хатлаш тўлиқ ёки қисман бўлиши мумкин. Мол-мулкни тўлиқ хатлаш солиқ тўловчининг ўз мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини шундай чеклашки, бунда у хатланган мол-мулкни тасарруф этишга ҳақли эмас, ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш эса солиқ органининг рухсати билан ҳамда унинг назорати остида амалга оширилади. Мол-мулкни қисман хатлаш солиқ тўловчининг ўз мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини шундай чеклашки, бунда ушбу мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш солиқ органининг рухсати билан ва унинг назорати остида амалга оширилади. Мол-мулкни хатлаш солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларида пул маблағлари етарли бўлмаган ёки йўқ бўлган тақдирда фақат солиқни (пеняни, жаримани) тўлаш мажбурияти унинг ана шу мол-мулки ҳисобидан бажарилишини таъминлаш учун қўлланилиши мумкин. Мол-мулкни хатлаш солиқ органи томонидан солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига юборилгандан сўнг қўлланилиши мумкин.   Солиқ тўловчининг барча мол-мулки хатлаб қўйилиши мумкин. Фақат солиқ қарзини узиш учун зарур ва етарли бўлган мол-мулк хатлаб қўйилиши лозим. Солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан тегишли қарор шаклида қабул қилинади. Солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш видеотасвирга олинган ҳолда, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 84🤬 8 6😨 2👌 1
#Кадровик Меҳнат таътилини қисмларга бўлиб бериш тартиби Меҳнат кодексининг 231-моддасига асосан Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак. Мазкур нормага эътибор бериш керакки бу модда ҳар йилги меҳнат таътилини қисмларга бўлишни тартибга солади қолган таътилларни эмас. Бу ерда иккита шарт амалга оширилиши керак. Биринчиси ходим ва иш берувчи ўзаро келишиши ва иккинчиси, таътилнинг бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак.Яъни ходимга таътилни бўлиб беришда унинг бир қисми яхлит 14 кундан кам бўлмаслиги керак. Масалан, ходимнинг йиллик меҳнат таътили 21 кунни ташкил қилса, иш берувчи ходимга биринчи марта 5 кун кейин 2 кун таътил бериши мумкин. Чунки 5+2=7 7+14= 21 бўлади ёки бошқача тарзда бўлиши мумкин фақат унинг биринчи қисми ёки охирги қисмидан қатъий назар бир қисми камида 14 кунни ташкил қилиши керак. Яна бир нарсани эътиборга олиб ўтиш керак ходимга таътил Ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 54 4👏 2🤔 2
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича янги лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда. Бунда ушбу лицензия Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан берилиши ҳамда ушбу лицензияни олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи белгиланмоқда. Эндиликда “Умра” тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади. Мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 70🤔 11🤬 7🎉 6
#Бизнес_солиқ КОРХОНАМИЗ ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШГА МАЖБУРМИ? Ассалому алайкум. Мани саволим бориди. Банкдан кредит олгандик, кредитни ўз вақтида тўлалмаганимиз учун банк гаровга қуйган мулкни аукционга қуйди. Аукционда мулк сотилмаганлиги учун банк уша кучмас мулкни 10% арзон нархда МИБни қарорига асосан балансига олди. Энди бу ерда ндс солиғини ким тулайди? Банкми ёки корхонами? 📍ЖАВОБ: Солиқ кодексининг 238- моддасига асосан реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланади. Солиқ кодексининг 239- моддасига асосан товарга бўлган мулк ҳуқуқини пуллик асосда, шу жумладан товарнинг қарз шартномаси бўйича ўтказиш, товарни бепул бериш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади. Солиқ кодексининг 242- моддасига асосан Агар товарни жўнатиш (бериш) амалга оширилмаса, товарга бўлган мулк ҳуқуқи харидорга ўтказилган кун товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир. Кўчмас мол-мулк реализация қилинган тақдирда, кўчмас мол-мулкни бошқа шахс тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси бўйича харидорга кўчмас мол-мулк берилган сана айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади. Солиқ кодексининг 47-моддасига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Юқоридагиларга асосан. Қарз эвазига товарлар, ёки кўчар ва кўчмас мулк ваколатли органнинг қарори, суд қарори асосида ёки шартнома шартларига асосан қарз берувчи томонидан олиб қўйилганда, олиб қўювчига қарздор томонидан ҳисобварақ-фактура расмийлаштириб берилиши шарт. Ўз навбатида мулк эгаси қўйшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланади. Корхонанинг қарзи ҳисобига ижро органи қарорига асосан банк томонидан гаровга қўйилган мулк қабул топшириш далолатномасига асосан олиб қўйилган тақдирда, қабул-топшириш далолатномаси билан биргаликда мулки олиб қўйилган қарз берувчи банкка ҳисобварақ-фактурани ҚҚС билан расмийлаштириб бериши лозим. Қўшилган қиймат солиғи тўловчисидан ҳисоб варақ фактура расмийлаштирилмасдан товар ва мол-мулкни олиб қўйиш ва мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказилиши, Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан яшинтирилган даромад деб баҳоланади ва 20 фоиз миқдорида молиявий жарима қзлланилган ҳолда, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ҳисобланиб бюджетга ундирилиши таъминланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 67 8👏 5
Педагогларга 56 календар кундан иборат таътил берилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги МЕЪЁРЛАРИ
Show all...
👍 195😁 21🙈 18👏 15🤬 7🔥 6🎉 5👌 2
Lex.uz базасида яна битта ўзгартирилиши керк бўлган масала. Маъмурий ислоҳотлар ўтказилганига 1.5 йилдан ошиқ вақт бўлаётганига қарамасдан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси деган ёзувлар ҳалигача турибди. Деярли ҳеч бир норматив ҳужжатда ўзгармаган. Масалан, https://lex.uz/docs/32955 Экологик экспертиза тўғрисидаги қонунга кирсангиз Давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобланади. Деган ҳолатда турибди ваҳоланки, бу ташкилотнинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ўтган. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 73 6😨 6🔥 3👏 1🤔 1
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 12.03.2004 йилдаги 115-сонли қарорига ўзгартириш критиб қўйинглар. Давлат буюртмасини бекор бўлганига қарийб 4 йил бўлмоқда. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 31🔥 3
МЕНГА УСТАМА ТЎЛАНАДИМИ? Саволим қуйидагича мен шахар тиббиёт бирлашмаси ички дорихона мудири лавозимида ишлайман 1.0 ставкада мен шифохонага келган дориларни талабнома асосида тарқатаман қолаверса гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ундан ташқари перекс водород 60 % ли ни 3 % 6 % 30 % ли қилиб тайёрлаб бераман.Перекс водородни куйдирувчи ва ўювчи хусусияти бор менга мана шу тайёрлаганимга қўшимча хақ яни вреднст ололмаяпман лабараторияда қўшимча беради. Мен хам ололаманми. Илтимос шу саволимга ижобий жавоб берсангиз олдиндан рахмат 📍ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом"нинг қоидаларига кўра, қуйидаги тартибда соғлиқ учун зарарли бўлган тиббиёт лавозимлари учун устамалар белгиланади: I бўлим. Соғлиқ учун хавфли ва меҳнат шароитлари оғир бўлган, уларда ишлаш ходимларнинг тариф ставкасига (лавозим маошига) 15 фоиз миқдорида қўшимча тўлов белгилаш ҳуқуқини берадиган муассасалар, бўлинмалар: 1.1. Юқумли касалликлар шифохоналари, сурункали инфекцияларга чалинган беморлар учун болалар санаторийлари. Номларидан қатъи назар, врачлар, провизорлар лавозимлари, шу жумладан кўрсатиб ўтилган муассасаларнинг (таркибий бўлинмаларининг) дорихоналари мудирлари. III бўлим. Уларда ишлаш тариф ставкасига (лавозим маошига) устамаларни 25 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган, соғлиқ учун ўта хавфли ва меҳнат шароитлари ўта оғир бўлган муассасалар, бўлинмалар ва лавозимлар: 3.1. Ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш фахрийлари учун госпиталлар. Номларидан қатъи назар, врачлар лавозимлари, провизорлар, шу жумладан кўрсатиб ўтилган муассасалар (таркибий бўлинмалар) дорихоналари мудирлари, мутахассислар ва хизматчилар, шу жумладан кутубхона ва клуб ходимлари. IX бўлим. Уларда ишлаш тариф ставкасига (лавозим маошига) 50 фоиз миқдорида устама олиш ҳуқуқини берадиган, соғлиқ учун ўта хавфли ва меҳнат шароитлари ўта оғир бўлган муассасалар, бўлинмалар ва лавозимлар: 9.1. Сил касалликлари (сил касаллигига қарши) шифохоналари, диспансерлари, санаторийлари, санаторий-профилакторийлари, болалар боғча ва яслилари, чақалоқлар уйлари. Номларидан қатъи назар, врачлар лавозимлари, провизорлар (фармацевтлар), шу жумладан кўрсатиб ўтилган муассасалар (таркибий бўлинмалар) дорихоналари мудирлари; мутахассислар ва хизматчилар, шу жумладан кутубхона ва клуб ходимлари. Яъни, сиз юқорида келтирилган турдаги тиббиёт бирлашмасида дорихона мудири бўлиб ишласангиз сизга белгиланганидек, 15 / 25 / 50% гача устама тўланиши мумкин. Лекин агар бундай турдаги дорихоналарда ишламасангиз сизга қонунчиликда устама белгиланмаган. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 124😨 8👌 5 4👏 3🔥 2🙈 1
#Кадровик Ўриндошлик асосида ишлаётган ҳодимга исталга вақтда таътил бериб бўлмайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 16-бандига аосан Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий ва қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади. Яъни, ходим ўриндошлик иш жойидан исталган вақтда меҳнат таътили ололмайди, қачонки, асосий иш жойида таътил олаётган бўлсагина, ўриндошлик иш жойидан асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда таътилга чиқа олади. Бунинг учун ходим ўриндошлик жойидаги иш берувчига асосий иш жойидаги иш берувчи томонидан меҳнат таътилига чиқиши ҳақида (15 кун олдин) берилган ҳабарнома ёки таътилга чиқиш ҳақидаги буйруқ нусхасини тақдим этиб, ариза ёзади. Шу асосида ўриндошга меҳнат таътили берилиши тўғри бўлади. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 87🤬 5 3🔥 1